"Реал" мудофаа чизиғини кучайтириш учун бир қатор футболчиларни ўрганмоқда.
Мадридликлар бош скаути Юни Калафат "Манчестер Сити" жиддий қизиқаётган Абдуқодир Хусановнинг "Ланс"даги ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Жиддий рақобат туғдирадиган янги ҳимоячини олиб келиш "Реал" учун ўта муҳим масала. Шунинг учун у Карло Анчелотти жамоасини кучайтириш учун идеаль футболчини аниқлаш учун бозорни ўрганмоқда.
Айнан Юни Калафат 20 ёшли Ҳусановни нишонга олган. "Ланс" сафида ишончли ҳаракат қилаётган марказий ҳимоячи кўҳна қитъанинг бир қанча гигантлари орасида фурор кўтарди.
Ҳимоячига Франция гранди ПСЖ томонидан ҳам қизиқиш борлигига қарамай, асосий кураш "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги титанлар ўртасида кечиши кутилмоқда.