"Бернабеу"даги концертлар "Реал"га яхшигина ёрдам бўлмоқда.
Ҳеч кимга сир эмас, Европада ва баъзи бошқа қитъаларда футбол стадионларидан концерт майдончаси сифатида ҳам фойдаланилади. Сабаблар асосан масаланинг молиявий томонига бориб тақалади – клублар бундан яхши пул ишлаб олишади (йиллик фойда ҳаттоки 50 млн евродан ошиши мумкин). "Бернабеу" бу борада истисно эмас: деярли реконструкция ишлари якунланиши биланоқ стадионнинг яқин 2 йиллик вақти концертлар билан тўлди.
Бу рўйхатда биринчи бўлиш Тейлор Свифтга насиб қилди. Машҳур қўшиқчи "The Eras Tour" доирасида Мадридда ҳам концерт бериб ўтди. Айтиш мумкинки, дебют омадли бўлди – чипта олиш истагида ариза топширганлар шунчалик кўп бўлдики (тахминан 400 минг, аммо фақат 150 минг нафар сўровга ижобий жавоб бера олинди), қўшиқчи битта шоунинг ўрнига қўшимча, захира кунида ҳам саҳнага чиқишига тўғри келди! Табиийки, "Реал"дагилар бу каби аншлагдан фақат хурсанд бўлишди – концертлар учун "қаймоқранглилар"га деярли 10 млн евро тўлаб берилди. Натижада, ишқибозлар ҳазил тариқасида Свифтнинг концерти Хоселу трансферига ишлатилган барча харажатларни қоплади дейишди.
Тейлордан ташқари 2024 йил давомида "Бернабеу"да яна 9 нафар ижрочи саҳнага чиқди (улар орасида Луис Мигель, Aventura, Diku, Мануэль Карраско), умумий ҳисобда эса 15 та мусиқий тадбир ўтказилди! Эътиборли жиҳати, баъзан концерт қаторасига 4 кун ўтказилган вақтлар ҳам бўлди. Мисол учун ўтган ёз Мадридга колумбиялик юлдуз Karol G ташриф буюрди ва бир нечта шоуда, умумий ҳисобда 270 минг нафар мухлиси кўз олдида чиқиш қилди ("Реал"нинг фойдаси – тахминан 18 млн).
Қизиқ факт, мухлислар ташрифи бўйича 4 та энг йирик концерт орқали (+65 минг) мадридликлар (38 млн евро), охирги 2 мавсум трансферлардан ишлаганидан (23 млн) сезиларли даражада кўпроқ пул ишлаб олди!
Бироқ ҳозирча товуш изоляциясидаги муаммо туфайли фойда манбаини "четга суриб туриш"га тўғри келди. Маҳаллий аҳолидан "стадион карнайлари (колонкалари)нинг ўта юқори товуши туфайли деворлар "қимирлаб кетяпти", сингари аризалар келиб тушди. Муаммони 2025 йилнинг июнь ойигача бартараф этишга ваъда беришмоқда – айнан ёзда кейинги йирик футболга алоқадор бўлмага тадбир режалаштирилган!
Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси
![]() | 07.02.2025 17:48 Ўқилди 3294 Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди |
![]() | 08.02.2025 11:00 Ўқилди 2040 Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди |
![]() | 10.02.2025 15:40 Ўқилди 1602 Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди |
![]() | 14.02.2025 08:40 Ўқилди 1470 Ҳусановнинг биринчи мураббийи Абдуқодир «Бунёдкор»дан қандай кетгани ҳақида асл ҳақиқатни маълум қилди |
![]() | 11.02.2025 23:08 Ўқилди 1032 УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин |
![]() | 10.02.2025 10:22 Ўқилди 1014 Ҳусанов энг қиммат қишки трансферлар рўйхатига киритилди |
![]() | 13.02.2025 10:56 Ўқилди 960 «Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди |
![]() | 13.02.2025 09:24 Ўқилди 897 АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин |
![]() | 10.02.2025 00:16 Ўқилди 798 Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира |
![]() | 12.02.2025 07:08 Ўқилди 756 "Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди |