"Манчестер Сити" "Ланс" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни январдаги рўйхатига қўшди. Ўз позициясида энг яхши иқтидорлардан ҳисобланаётган 20 ёшли марказий ҳимоячига бир нечта топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Пойга очиқ, "Манчестер Сити" вазиятдан хабардор", — деб ёзади инсайдер ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов "Ланс"га 2023 йил "Энергетик-БГУ" (Беларусь)дан 100 минг евро эвазига ўтганди. Ҳамюртимиз жорий мавсум Лига 1 доирасида 13та ўйинда ҳаракат қилди.