Фабрицио Романонинг хабарига кўра, агар Мадрид клуби француз футболчисини ёзда харид қилишни хоҳласа, унинг шартномасида ёзилган 90 млн евролик товон пулини тўлаши керак. Айнан шу нарх унинг ўша пайтдаги даври учун товон пули сифатида кўзда тутилган.
Люкеба жорий мавсум барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушди. Ўйинчининг клуб билан келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.