We Global Football портали Осиё жамоаларининг ЖЧ-2026га чиқиш имкониятини баҳолади – Ўзбекистонда ўсиш
21.11.2024 08:24 Ўқилди: 3315
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон МТЖнинг 6-турда КХДР устидан эришган ғалабасидан сўнг ЖЧ-2026 финал босқичига чиқиш имконияти 86,7 фоизга кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз 6 та турдан сўнг ўз гуруҳида Эрондан сўнг иккинчи ўринда кетмоқда.