Португалия футбол федерацияси Роналдуга махсус соврин топширди
12.11.2024 17:24 Ўқилди: 438
"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуга кеча бўлиб ўтган "Quinas de Ouro" гала-концертида "Quinas de Platinum" соврини топширилди.
Федерация футболчининг Португалиянинг улкан натижалари элчиси бўлгани ва мамлакат терма жамоаси сафида 200 та ўйинда иштирок этганини эътироф этди.
Португалия футбол федерацияси (FPF) ташкиллаштирган маросим Лиссабонда ўтказилди.
Футболчи бунга қуйидагича изоҳ берди: "Бу совринга лойиқ кўришганидан ғурурланаман. Ушбу ҳолатни йўлнинг бошланиши деб қабул қиламан. FPFга ушбу соврин учун миннатдорчилик билдираман, бу узоқ ва машаққатли меҳнатдаги йўл бўлди. Мен 18 ёшлигимда терма жамоада сафида майдонга тушишни орзу қилардим. Кейинроқ мен 25, 50 талик довонни забт этдим, нима учун 100лик довонига етмаслик керак? Учта рақамдан иборат яхлит рақам, ундан сўнг мен 150, 200 ва ундан кўпроғи ҳақида ўйлай бошладим. Бу шунчаки ажойиб туйғу".