Баҳснинг 30-дақиқасида мезбонларнинг асосий ҳимоячиси Эдер Милитао жароҳат олди. Илк текширувлардан сўнг бразилиялик футболчи яна хочсимон боғламини узиб олди. Бу дегани футболчи учун мавсум якунланди. Ҳимоячи энди яқин 9 ой ичида майдонга туша олмайди.