Бугун, 7 ноябрь, Хитойнинг Шенчжен Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Жараён Тошкент вақти билан соат 12:00 да Хитойнинг Шенчжен шаҳрида старт олади.
Жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, амалдаги мусобақа ғолиби Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган.
1-саватча Хитой (мусобақа мезбони) Ўзбекистон Ироқ Япония
2-саватча Корея Республикаси Австралия Эрон Иордания
3-саватча Индонезия Саудия Арабистони Сурия Қирғиз Республикаси
4-саватча Қатар Таиланд Яман КХДР
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025-йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.