Ўзбекистон МТЖ асосий футболчиси Қатар ва КХДР билан ўйинларда майдонга туша олмайди
10.11.2024 15:08 Ўқилди: 2961
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага 11 ноябрь куни Доха шаҳрида йиғин бошлайди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Остон Ўрунов жароҳат туфайли ноябрь ойидаги ўйинларда иштирок эта олмайди.
Маълумот учун, Остон октябрь ойидаги Эрон билан баҳсда жароҳатини янгилаб олган ва "Персеполис"га жароҳат билан қайтганди.