"Ньюкасл" 36 ёшли дарвозабонига янги шартнома таклиф қилади
23.01.2025 23:52 Ўқилди: 24
"Ньюкасл" ўз дарвозабони Мартин Дубравка учун янги шартнома таклифини тайёрламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
"Ньюкасл" дарвозабон учун янги шартнома тайёрлаётгани сабабли Мартин Дубравкани сотишни истамаяпти. Аммо Саудия Арабистонининг "Аш-Шабаб" клуби Кейлор Навас ва Одиссеас Влаходимосни қўлга кирита олмаганидан сўнг Дубравка вариантини илгари сурмоқда", деб ёзади Романо.
36 ёшли словакиялик дарвозабон 2018 йилнинг ёзидан бери, яъни қарийб 7 йил давомида "Ньюкасл"да ўйнамоқда. У жорий мавсумда "қарғалар" сафида 11 та ўйин ўтказиб, атиги 7 та гол ўтказиб юборган.