Текширувлардан сўнг ҳимоячи ўнг оёғининг сон қисмидан жароҳат олгани маълум бўлди. Жароҳат сабабли ҳимоячи камида уч ҳафта майдонга туша олмайди.
Шу тариқа, ҳимоячи «Манчестер Сити»га қарши EЧЛ учрашувларида жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди.