Маросим 18:00 дан бошлаб Футбол ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилади.
ПФЛ расмий сайтида ушбу қуръа қандай ўтиши ҳақида маълумот берилди.
"Биринчи навбатда жорий мавсум учун қабул қилиб олинган ва ҳозирга қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келмаган стадионлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Айни вақтда 11 та стадион учрашувларни қабул қилишга тайёр. Яна 3 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, улар шу йилнинг апрель ойига қадар тайёр бўлиши кўзда тутилган. Айнан шу жиҳат қуръага ўз таъсирини кўрсатади.
Суперлигага одатга кўра Бергер тизимида қуръа ташланади. Бунда 16 жамоага тушиши мумкин бўлган ҳар бир рақамнинг ўз жуфти мавжуд ва ўзаро жуфт рақамлар қуйида акс этган. Шунингдек, мусобақанинг илк турида ўзаро тўқнаш келадиган рақамлар кўрсатилган.
Майдони тайёр бўлмаган клублардан Қўқон-1912 ҳамда Қизилқум масаласи нисбатан яқин ҳудудлардаги стадионлар орқали ҳал этилган. Бироқ мавсумнинг қолган қисмини Бухоро шаҳрида давом эттириши кутилаётган Бухоро ва Машъал клублари илк турларни мос равишда Пахтакор ва ОКМК клублари майдонида ўтказиши мумкин.
Шундан келиб чиқиб, улар аввалига Пахтакор ва ОКМК клублари билан жуфтлик ҳосил қилиши, кейинчалик эса ўзаро жуфт жамоага айланиши лозим. Сир эмаски, жуфт жамоаларни ажратиб олиш негизида муайян турда улардан бири ўз майдонида, иккинчиси эса сафарда тўп суришини таъминлаш ётади. Бухоро ва Машъал клубларининг бир неча тур давомида бошқа клублар билан, кейинчалик эса ўзаро жуфт бўлишида мазкур қоидани ўзгартирмайдиган фақатгина икки рақам мавжуд: 1 ва 8. Шундан келиб чиқиб, қуръанинг илк босқичида Бухоро ва Машъал клублари мазкур икки рақамдан бирига эга чиқиши таъминланади. Ўз-ўзидан Пахтакор ва ОКМК мавсум стартида улар билан бир аренадан фойдаланиши инобатга олиниб, улар мос равишда 9 ҳамда 16 рақамлари билан юзлашади.
Англашилинадики, дастлабки турда Машъал ва Бухоро жуфтлигига ҳар қандай ҳолатда ҳам ОКМК ва Пахтакор жуфтлиги рақиб бўлади. Бироқ илк тур айнан қандай кўринишда бўлиши қуръа ёрдамида аниқланади. Шунингдек, Бухоро ва Машъал дастлабки турларни Тошкент ҳудудида ўтказиши инобатга олиниб, тенгликни таъминлаш мақсадида улар 2-даврада рақибларини ўз майдонида қабул қилиши таъминланади ҳамда илк турдаги икки тўқнашувда мезбон-меҳмон ўрни алмашади.
Қуръанинг иккинчи босқичида яна уч жуфтлик жамоалари ўз рақамига эга чиқиши таъминланади. Яъни, Қўқон-1912, Қизилқум, Шўртан клубларининг стадиони тайёр бўлгунича, уларнинг мос равишда Фарғона, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида тўп тепиши инобатга олинади. Мазкур 6 клуб учун рақамлар саралаб олингач, қуръанинг учинчи босқичига ўтилади.
Суратдан англашилганидек, жуфтлик ҳосил қилмаган қолган 6 та клуб учинчи босқичда ўз рақамига эга чиқади. Бу босқичда клублар номи солинган шарчалар аллақачон саватда бўлади. Иккинчи саватга эса шу вақтгача 10 та клубга насиб қилмаган ва ортиб қолган 6 та рақам алоҳида кўрсатилган ҳолда жойлаштириб чиқилади.
Маълумот учун, Қўқон-1912, Бухоро, Машъал, Қизилқум каби клублар қачон ўз майдонига қайтиши фақатгина уларнинг ўзига боғлиқ. Агар стадионлар 23-феврал санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, улар мавсумни ўз уйида ҳам бошлаши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам Бухоро ва Машъал илк турни меҳмонда ўтказиши масаласига ўзгартириш киритилмайди.
Қуйида эса 1-давранинг тўлиқ тақвими қандай кўринишда бўлиши келтириб ўтилган. Қуръадан кейинги ҳафтада Лига учрашувлар саналарини эълон қилади".
![]() | 07.02.2025 17:48 Ўқилди 3294 Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди |
![]() | 08.02.2025 11:00 Ўқилди 2040 Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди |
![]() | 10.02.2025 15:40 Ўқилди 1602 Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди |
![]() | 14.02.2025 08:40 Ўқилди 1470 Ҳусановнинг биринчи мураббийи Абдуқодир «Бунёдкор»дан қандай кетгани ҳақида асл ҳақиқатни маълум қилди |
![]() | 11.02.2025 23:08 Ўқилди 1032 УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин |
![]() | 10.02.2025 10:22 Ўқилди 1014 Ҳусанов энг қиммат қишки трансферлар рўйхатига киритилди |
![]() | 13.02.2025 10:56 Ўқилди 957 «Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди |
![]() | 13.02.2025 09:24 Ўқилди 897 АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин |
![]() | 10.02.2025 00:16 Ўқилди 798 Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира |
![]() | 12.02.2025 07:08 Ўқилди 756 "Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди |