"Лейпциг" ҳужумчиси Андре Силва фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, 29 ёшли португалиялик футболчига "Вест Хэм" қизиқиш билдирмоқда.
Силванинг "буқалар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. "Transfermarkt" уни 5 миллион еврога баҳоламоқда.