"ПСЖ" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Рандал Коло Муани "Ювентус"га ўтди.
Бу ҳақда туринликлар клуби матбуот хизмати хабар берди.
Гап жорий мавсум охиригача ижара ҳақида кетмоқда. Шартномада сотиб олиш ҳуқуқи ёки мажбурияти белгиланмаган. Ўтган ҳафтада "Ювентус" Коло Муанининг трансфери бўйича келишиб олгани ҳақида хабар берилганди. Transfermarkt хабарига кўра, Италия клуби футболчининг 6 ойлик ижараси учун 3,6 миллион евро тўлайди.
Франция терма жамоасининг 26 ёшли ҳужумчиси 2023 йилнинг ёзида Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан 95 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтган эди. Жорий мавсумда Коло Муани барча мусобақаларда 14 та ўйинда 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.