"Бавария" ярим ҳимоячиси Мадрид клуби билан алоқада бўлган, деб хабар беради Bayern & Germany портали.
29 ёшли германиялик футболчи Мадридни Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш истиқболлари билан фаолиятини давом эттириш учун жозибадор вариант сифатида кўрмоқда.
"Бавария" ҳали ҳам Йозуани жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда.
Жорий мавсумда Бундеслиганинг 18 ўйинида Киммих битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.