"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда
31.12.2024 23:00 Ўқилди: 171
Рюдигер Мадридда қолади.
"Реал Мадрид" клуби жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Антонио Рюдигер билан шартномани 2027 ёки 2028 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда. Клуб Рюдигернинг хизматларини қадрлайди ва у билан битимни узайтирмоқчи. Германиялик ҳимоячининг ўзи ҳам "Реал"да бахтли ва жамоадан кетмоқчи эмас.
Маълумот учун, Рюдигернинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.