Мадридда "Реал" жамоаси "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
ЯНГИЛАШ
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
19 - Феде Вальверденинг чап оёқда йўллаган зарбасини Ортега ушлаб олди.
Ўйиндан олдин салгина уйқу босаётган эди, энди эса уйқуларим ўчиб кетди. Сизда ҳам шундай бўлгандир-а)
14 - ГОООООЛЛЛ! "Реал" нималар қилмоқда??? 2 дақиқа ичида иккита гол ва мезбонлар энди ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Родригодан гол, Винисиусдан эса ажойиб ассист.
12 - ГОООООЛЛЛ! Камавинга мувозанатни тикламоқда. Гигантлар жангида голлар давом этади. Камавинганинг зарбаси йўл-йўлакай Рубен Диашга тегиб дарвозадан жой олди.
Дарвоқе, охирги кунларда "Барселона" яна "Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар урчиди. Мана Бернарду ўзини каталонияликларга кўз-кўз қилмоқда.
7 - Аввал Холанд, кейин Гирилиш зарба берди. Зарбалар қайтарилгач "Реал" қарши ҳужумга қочишга уринди. Ўйин темпи даҳшатли даражада, мана буни футбол деса бўлади. Уҳлаб қолган дўстингизни уйғотиб юборинг, Эрталаб ҳайит намозигача супер ўйинни кўриб олишади.
6 - "Реал" олдинга ўтмоқда, уйда ютқазиш уларга ярашмайдида.
2 - ГОООООЛЛЛ! Бернарду Силва жарима зарбасидан ҳисобни очмоқда. Қойил! Ҳамма тўп жарима майдончасига узатилишини кутганда Бернарду тўпни яқин бурчакка ақлли зарба билан жойлаб қўя қолди. Айтдимку ўйин жуда тез бошланди деб.
1 - Ўйин жуда тез бошланди. Винисиус олдинга ўтди, жавоб ҳужумда эса Тчуамени Грилишни йиқитгани учун 36-сониядаёқ сариқ карточка олди.
1 - Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди. Супер ўйинга тайёрмисиз? Кеттик.
- Бугун икки даҳо мураббий бир-бирига қарши. Гвардиола ва Анчелотти тўқнашуви. "Реал" ва "Сити" бугун ЕЧЛда кетма-кет учинчи йил ўзаро тўқнаш келмоқда. Олдинги икки йил ҳар икки томон бир мартадан устун келишган. Бугун ўзбекчасига айтганда "учинчиси ҳалол". Олдинги икки мавсум булар ўртасида устун келган жамоа якунда Чемпионлар лигасини ютган.
- Ўша машҳур ЕЧЛ гимни янгради, жамоалар ўйинолди расмий тадбирларни ўтказишмоқда.
- Бугун Чемпионлар лигасида финалдан олдинги финалнинг дастлабкиси бўлиб ўтади. Гега ўйин!
ЕЧЛ
1/4 финал, 09.04.2024
"Сантьяго Бернабеу", Мадрид
"Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1 LIVE
Голлар: Э.Камавинга 12, Родриго (В.Жуниор) 14 - Б.Силва 2
Бош ҳакам: Франкоис Летексер
"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Рюдигер, Тчуамени, Менди, Вальверде, Кроос, Камавинга, Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго.
"Манчестер Сити": Ортега, Аканджи, Стоунз, Рубен Диаш, Гвардиол, Ковачич, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Холанд.
Огоҳлантириш: О.Тчуамени 1
27.01.2025 07:56 Ўқилди 3714 Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради |
28.01.2025 19:56 Ўқилди 2187 "Манчестер Сити" юлдузи ўз хизматларини "Барселона"га таклиф қилди |
27.01.2025 11:24 Ўқилди 1134 Ўзбекистоннинг Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ТВда кўрсатиладими? |
01.02.2025 12:16 Ўқилди 1092 Бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади. У қандай тартибда ўтади? |
01.02.2025 09:00 Ўқилди 987 Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди |
04.02.2025 08:55 Ўқилди 966 Месси ҳаётида кўрган энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди |
02.02.2025 16:24 Ўқилди 966 «Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор |
03.02.2025 07:56 Ўқилди 939 Туркия. "Фенербахче"дан дахшатли камбек |
27.01.2025 20:56 Ўқилди 930 Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин |
27.01.2025 23:40 Ўқилди 927 Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти |