34 ёшли испаниялик футболчининг мадридликлар билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Аввалроқ, у "Реал" билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Начо "Реал Мадрид" тарбияланувчиси. У бутун фаолиятини жамоада ўтказди. Жорий мавсумда у жамоа сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали унинг нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.