2016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади
06.05.2024 00:50 Ўқилди: 936
Ренату Саншеш мавсум сўнггида ПСЖга қайтади.
"Рома" 26 ёшли португалиялик хавбекни 15 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олганди. Аммо, римликлар бу банддан фойдаланмасликка қарор қилишди.
Европа чемпиони жорий мавсум "Рома" таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. У турли жароҳатлар ва соғлигидаги муаммолар сабаб 22та ўйинни ўтказиб юборди.