«Барселона» таянч ярим ҳимояси ҳудудини «Бетис» футболчиси билан кучайтирмоқчи.Каталонияликлар 30 ёшли Гидо Родригеснинг трансфери устида ишлашмоқда. Родригеснинг ўз клуби билан шартномаси жорий мавсумида сўнгида якунига етади. "Кўк-анорранглилар" уни эркин агент сифатида қўлга киритишмоқчи.Эслатиб ўтамиз, Гидо Аргентина терма жамоаси сафида Қатардаги Мундиалда чемпионликни қўлга киритган.