Эслатиб ўтамиз, Кавани "Манчестер Юнайтед"га 2020 йилнинг ёзида Франциянинг ПСЖ клубидан ўтганди. Уругвайлик ҳужумчи дебют мавсумида жамоа сафида барча мусобақаларда 17 та гол урди ва жамоасига Европа лигаси финалига чиқишга ёрдам берди, манкунианликлар ўшанда Испаниянинг "Вильярреал"ига пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди.
Кавани фаолиятини аввал тўп сурган "Палермо", "Наполи" ёки Жанубий Америкада давом эттириши мумкин.