Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Қолаверса, мухлислар иккала таймда ҳам зерикишгани йўқ. Тўп учун охиригача кураш кечди. Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса, шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Сабаби, 1:0 ҳисобида орқада бора туриб, ўзларида куч топа олишди ҳамда рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ҳақли равишда ғалабага муносиблигини кўрсатишди. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин охирида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Агар ВАР бўлганида, биз ўйин давомида уч маротаба 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишимиз керак эди. Албатта, илк навбатда жамоа олдинга қўйган мақсад сари интилиши ҳамда мухлислар учун майдонга тушиши лозим.
- "Динамо" сўнгги ўйинларнинг охирги дақиқаларида ўйинни бой бермоқда. Жамоани қай даражада ўргандингиз?
- Бу бутун дунё футболида содир бўладиган жараён ҳисобланади. Чемпионлар лигаси ёки кечаги АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларда ҳам шу ҳолат рўй берди. Футбол бир тайм ўйналмайди, 90 дақиқа давом этади. Рақибни ўрганишда ундай фикр бизда йўқ эди.
- "Динамо" раҳбарияти омадсиз ўйинлардан сўнг бош мураббийни ўзгартирди. Янги мураббий қўл остидаги жамоанинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?
- Самарқандликлар аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмаганди. Бекободдаги ўйинда ҳам Чумак майдондан четлатилмаганида, ғалаба қозониш имконияти бор эди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилганига қарамай, стандарт вазиятларни ўтказиб юборди. Янги мураббийга келгуси фаолиятида омад тилаб қоламан", - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.
04.05.2024 13:00 Ўқилди 2688 "Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... |
03.05.2024 20:50 Ўқилди 2190 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция) |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 1548 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
10.05.2024 08:50 Ўқилди 1392 ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум |
03.05.2024 19:50 Ўқилди 1065 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция) |
06.05.2024 10:00 Ўқилди 588 Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди |
06.05.2024 00:50 Ўқилди 489 2016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади |
09.05.2024 22:50 Ўқилди 444 Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди |
09.05.2024 00:25 Ўқилди 423 ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция) |
10.05.2024 00:50 Ўқилди 384 Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб ббориши мумкин |