Энди сиз учун "миллионлар ўйини"га оид билимларингизни синовдан ўтказиб, янада мустаҳкамлаб олиш имконияти ҳам яратилди. Қуйида Фахриддин Рўзиев муаллифлиги остида "Сhampionat.asia" сайти орқали эътиборингизга ҳавола қилинган мақолалар асосида тузилган ўрта даражадаги саволлар келтирилди. Ишонамизки, фойдаланувчиларимиз барча саволларга бехато жавоб беришади.
1. Ушбу футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: у профессионал фаолиятини 3 марта якунлаган. Қаҳрамонимиз 2006 йилнинг ёзида ўзини тарбиялаган клуб сафига бориб қўшилди. 2012 йилга қадар ўша жамоа шарафини ҳимоя қилгач, фаолиятини биринчи марта якунлади. Бир йиллик танаффусдан сўнг (2013 йилнинг ёзида) яна ўша клуб сафига қўшилди ва бир мавсум ҳаракатланиб, 2014 йилнинг 1 июлида футболдан 2-марта кетди. Орадан 3 йил ўтди. Эринмаган банда эканки, 2017 йилнинг январида яна майдонга қайтди ва яна ўша жамоа таркибига қўшилди. Дарвоқе, у бу пайтга келиб мазкур клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб бораётган эди. Ниҳоят, 2017 йилнинг ёзида чинакамига футболчилик фаолиятини (3-марта) якунлаган футболчи ва у тўп тепган сўнгги клуб номини топинг.
2. Энди 2 киши ҳақида гап боради. Уларнинг тақдири шунчалик ўхшашки, эгизакларникидан-да яқинроқ. Улар битта малакатда туғилишган. Ҳар икковининг отаси футболчи, онаси эса гандбол бўйича мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи улғайиб бутунлай бошқа юрт терма жамоаси ҳужум чизиғида тандем ҳосил қилишди. Қаҳрамонларимиз ажойиб фаолият юритиб, ҳар бир ҳужумчи (Роналду-ю Месси ҳам) орзу қиладиган рекордларни ҳам ўрнатишди. Юқорида кимларнинг таърифи келтирилди?
3. Бир пайтлар Мадриднинг "Реал" клуби ҳужум чизиғини безаган мазкур футболчи 3 мамлакат миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Гап ким ҳақида боряпти?
Тасдиқловчи жавоблар билан 12:00да танишишингиз мумкин.
Аввалроқ эътиборингизга викторинанинг биринчи сони ва унинг жавоблари тақдим қилинганди.
04.05.2024 13:00 Ўқилди 2067 "Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... |
03.05.2024 20:50 Ўқилди 1833 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция) |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 1443 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 1299 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 1176 Месси МЛСда соврин ютди |
03.05.2024 19:50 Ўқилди 957 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция) |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 708 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
06.05.2024 10:00 Ўқилди 456 Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди |
06.05.2024 00:50 Ўқилди 423 2016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади |
01.05.2024 00:50 Ўқилди 417 «Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция) |