“Фламенго” вице-президентида коронавирус аниқланди. Март ойи бошида у Флорентино Перес билан учрашган эди
14.03.2020 10:00 Ўқилди: 774
“Фламенго” вице-президенти Маурисио Гомес де Матосда коронавирус аниқланди, деб хабар бермоқда Globo Esporte нашри.
Гомес де Матос клуб президенти Родолфо Ландим билан бирга март ойи бошида Мадридда бўлиб, “Реал” машғулот базасига боришган ва “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан учрашишганди.