Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"
27.04.2024 10:25 Ўқилди: 72
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виталий Левченко фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимда қайсидир жабҳаларда кучсиз кўриндик. "Металлург" жамоасига эркинлик бериб қўйдик. Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар амалга оширдик, креативроқ футболчилар майдонга тушишди. Ўйин назоратимизга ўтди. Аммо вазиятларни голга айлантира олганимиз йўқ
Қониқиш деган нарса йўқ. Ўйинимизда ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар бор. Нима етишмади? Гол ва вазиятлардан фойдалана олмаслик. Айрим паллаларда рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилди",- дейди Виталий Левченко.