- Ўйин ҳақида
- Барчага хайрли кеч. Бугунги тарихий ғалаба билан ҳалқимизни табриклаймиз. Худога шукр, қийин учрашувда чиройли ғалаба қозондик. Майдонда рақибга деярли имконият қолдирмадик. Мақсадимиз сари юришда давом этамиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.
Ҳусайн Норчаев
- Ўйин ҳақида
- Ғалаба билан табриклайман. Ғалабаға узоқ вақт давомида интилиб келгандик. Ўз юришимизни давом эттирамиз.
- Бугунги учрашув жуда ҳам эмоцияларга бой бўлди. Араб терма жамоаларига қарши кечадиган учрашувлар ҳар доим провокация ва жанжалларга бой бўлади. Биринчи дақиқалариданоқ рақиб футболчилари бизга нисбатан жуда қўпол ўйнашди. Биз футболчиларимиз ҳам ҳиссиётга берилиб жавоб қайтара бошлашди. Танаффусда ушбу ҳолатни тўғирлаш учун йигитларга нималар дедингиз?
- Ўйиндан аввал йигитларга бундай ҳолатлар рўй беришини мумкин деб огоҳлантириб қўйгандим. Ҳар хил вазият бор ва ҳар нарса рўй бериши мумкин эди. Йигитларга совуққон бўлишни талаб қилдим. Йигитлар майдонда фақат футбол ҳақида ўйлашди. Биз футбол бўйича рақибдан устун эканлигимизни билар эдик. Биринчи бўлим сўнгида ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Иккинчи бўлимда улар шундай ўйнашда давом этишди ва қизил карточка олишди.
- Индонезия ярим финалда тўқнаш келишингизни кутганмидингиз ва Индонезия терма жамоасининг кучли жиҳатларини санаб ўтсангиз?
- Ушбу мусобақада кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Жанубий Корея каби кучли терма жамоани таслим этишди. Биз Индонезияни ўрганиб чиқамиз. Мақсадимизга эришиш учун яна бир қадам қолди.
Ҳусайн Норчаев
- Саудия Арабистони билан жуда кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Бугунги саудия терма жамоаси сизларга қандайдир янгилик тақдим эта олдими?
- Саудия жамоасини яхши таниймиз. Уларни яхши ўрганиб чиқдик ва шу сабаб уларни мағлуб этдик. Биз саудларни кўп ўрганганмиз
- Жамоангиз мусобақада ҳали гол ўтказиб юбормади. Буни қандай уддалаяпсизлар ва бу қанчалик сизларга ишонч бермоқда?
- Биз яхши ҳимояланмоқдамиз ва бунда бутун жамоанинг ҳиссаси катта. Ҳимоя ҳужумдан бошланади ва барча футболчилар ҳимоя учун яхшигина тер тўкишмоқда.
Ҳусайн Норчаев
- Финалдаги мағлубиятнинг аламини олдингизлар. Бугунги ғалаба кейин нималарни ҳис этмоқдасиз?
- Ғалаба қозонганимиз жуда ёқимли. Асосий мақсадимиз сари яна битта қадам ташладик. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ўйин намойиш этишни ният қилганмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак.
04.05.2024 13:00 Ўқилди 2565 "Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... |
03.05.2024 20:50 Ўқилди 1947 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция) |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 1515 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 1371 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 1200 Месси МЛСда соврин ютди |
03.05.2024 19:50 Ўқилди 999 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция) |
06.05.2024 10:00 Ўқилди 522 Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди |
06.05.2024 00:50 Ўқилди 456 2016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади |
01.05.2024 00:50 Ўқилди 438 «Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция) |
29.04.2024 21:50 Ўқилди 312 Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади? |