Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари У23 Осиё кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли турнирнинг расмий қуръа ташлаш маросими ҳам айнан мамлакатимизда ўтказилади.
Қуръа ташлаш жараёни «Бунёдкор» стадионида 17 февраль куни соат 12:00 да бошланади. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.
Мусобақа мезбони Ўзбекистон U-23 терма жамоаси номи 1-саватчага жойлашади. Шунингдек, ушбу саватчадан Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ўрин олган.
Қуръа саватчалари:
1-саватча
Ўзбекистон
Жанубий Корея
Саудия Арабистони
Австралия
2-саватча
Иордания
Таиланд
БАА
Эрон
3-саватча
Ироқ
Қатар
Ветнам
Япония
4-саватча
Тожикистон
Малайзия
Кувайт
Туркманистон
ОАВ ДИҚҚАТИГА!
ОФК талабига кўра, қуръа ташлаш маросимини ёритмоқчи бўлган расмий нашрлар тадбирда иштирок этадиган 1 нафар (мухбир ёки тасвирчи) ходими ҳақидаги маълумотларни 11 февраль соат 17:00 га қадар media@ufa.uz электрон почтасига юборишлари сўралади. ОАВ вакиллари учун ажратилган ўринлар сони чегараланган.
Амалдаги тартибдан келиб чиқиб, ОАВ вакиллари маросим иштирокчилари билан мулоқот қилиши қатъиян ман этилади. Тадбир ўтказиладиган ҳудудда санитария қоидалари ва гигиена нормаларига амал қилиш, ўзаро ижтимоий масофа сақлаши талаб этилади.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 3639 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1779 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 1521 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 954 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 753 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 744 Месси МЛСда соврин ютди |
25.04.2024 10:50 Ўқилди 588 «Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 510 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
25.04.2024 00:50 Ўқилди 495 Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди |
26.04.2024 20:25 Ўқилди 411 Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция) |