ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди!
29.04.2024 00:25 Ўқилди: 1056
ПСЖ Лига 1ни ютди.
Париж клуби кеча ўз уйида Франция чемпионати 31-тур доирасидаги "Гавр" (3:3)га қарши баҳсда дуранг ўйнади. "Монако" эса бугун "Лион" (2:3)га имкониятни бой берди.
Шундай экан, ПСЖ мавсум якунига 3 тур қолганда 70 очко жамғарди ва "Монако"дан 12 очкога ўзиб кетди, эндиликда бу фарқни йўққа чиқаришнинг иложи йўқ.
ПСЖ кетма-кет учинчи йили Франция чемпионига айланди, умумий олганда эса ўн иккинчи ғолиблик.