Аввал хабар берганимиздек, ЎФА томонидан Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийлиги учун япониялик тажрибали мутахассисларни таклиф этиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Режага мувофиқ, бош мураббий лавозимига номзод Мидори Ҳонда ва унинг ёрдамчиси Такая Тсутсуми Ўзбекистонга етиб келди ҳамда ЎФА раҳбарияти билан учрашди.
Дастлаб, япониялик мутахассислар мамлакатимиз футболи тарихи билан танишдилар. Шунингдек уларга бугунги кунда юртимизда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ҳақида маълумотлар берилди. ЎФА раҳбарияти томонидан янги мураббий ёрдамида тартиб, интизом, курашувчанлик каби япон менталитетига хос хислатларни мамлакатимиз футболида янада кучайтириш, жамоамизни янги даражага олиб чиқиш каби мақсадлар кўзланганини таъкидлаб ўтилди. Ўз ўрнида, япониялик мутахассислар бу йўлда бор куч-ғайратларини ишга солишга тайёр эканлигини билдиришди. Шундан кейин Мидори Ҳонда билан шартнома масаласида дастлабки музокаралар олиб борилди. Япониялик тажрибали мутахассисларнинг вазифалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.
Маълумот учун, Мидори Ҳонда 17 ёшидан бошлаб 10 йил давомида Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 1991 йилда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Осиё ўйинларида жамоаси билан биргаликда бронза медалини қўлга киритган. Бош мураббий сифатидаги фаолиятини 2001 йилда «Окаяма» клубида бошлаган. Кейинчалик Япония У-20 аёллар жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаб, Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган. 2013-2019 йиллар давомида “Нагано Парсейро”, 2020-2021 йилларда эса “Сидзуока ССУ Асреджина” клубини бошқарди. Бундан ташқари, Мидори Хонда Японияда ЖФАнинг «С» категориядаги лицензияни олган илк аёл мураббий ҳисобланади.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 3624 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1773 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 1515 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 921 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 726 Месси МЛСда соврин ютди |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 717 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
25.04.2024 10:50 Ўқилди 585 «Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 501 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
25.04.2024 00:50 Ўқилди 492 Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди |
26.04.2024 20:25 Ўқилди 405 Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция) |