Жазоир терма жамоаси ҳужумчиси "Монако"да 1 йил давомида ижарада ўйнайди.
Слимани якунланган мавсумни ижара асосида "Фенербахче"да ўтказган ва Туркия чемпионатида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган эди.
Футболчи шунингдек 2012 йилдан бери терма жамоа шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ўйинчи шу йили терма жамоа билан Африка Миллатлар Кубогида зафар қучган эди.