- Ўйин ҳақида
- Бу учрашувга жуда пухта тайёргарлик кўргандик. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаш осон эмаслигини билардик. Бундай ўйинларни катта хоҳиш бўлиши керак. Менимча бугунги ўйинга тузган режамиз иш берди ва 3та гол урдик. Қизил карточкадан сўнг руҳий томонлама сустлашиб қолдик. Четлатишдан кейин намойиш этган ўйинимиз менга ёқмади. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Иккинчи бўлимдан бироз хафа бўлдим. Бундай ўйинларда яхшироқ ўйнашимиз керак. Таъкидлаб ўтиш керакки, "Пахтакор"да ёқотишлар жуда кўп. Улар ёш футболчилар билан ўйнашга мажбур. Бугунги ғалаба билан футболчиларни табрикламайман, сабаби бундай ўйин менга ёқмади.
- Жамоангиз намойиш этаётган ўйиннинг, айнан нимасидан кўнглингиз тўлмаяпти?
- Мен истаётган сифатни кўрсата олмаяпмиз. Бундай ўйин намойиш этиш бизнинг даражамизга тўғри келмайди. Дастлабки 30-дақиқа қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб қўйдик. Кейин эса ўйин тушиб кетди. Бундай ғалабалардан ҳеч қачон рози бўлмайман.
- Бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдингиз. Муҳим учрашувда ёшларга ишониш хавфли эмасми?
- Менинг принципим шу. Футболчининг ёши менга аҳамиятсиз. Ким машғулотларда ўзини яхши кўрсатса ўйнашга имконият бераман. Мен мураббий бўлган жамоаларда ҳар доим шундай бўлади.
04.05.2024 13:00 Ўқилди 1950 "Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... |
03.05.2024 20:50 Ўқилди 1737 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция) |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 1410 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 1248 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 1167 Месси МЛСда соврин ютди |
03.05.2024 19:50 Ўқилди 933 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция) |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 696 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
06.05.2024 00:50 Ўқилди 405 2016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади |
01.05.2024 00:50 Ўқилди 402 «Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция) |
06.05.2024 10:00 Ўқилди 402 Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди |