Ғолиб ярим финалга чиқади ва Олимпиада йўлланмаси сари навбатдаги қадамни ташлайди. Мағлуб уйга қайтади.
2 йил олдин саудияликлар бизни финалда мағлуб этишганди. Бу сафар имкон бермай ютиш навбати бизники. Тошкентда ўтган ўша финалда бугунги рақибларимизнинг у пайтдаги авлоди биздан кучли эди. Буни тан олиш керак. Шунга қарамай, 2:0 ҳисобида олдинда бораётган, ўйин бўйича кучли бўлиб турган, камига 2 ёш катта бўлган саудияликлар қай тариқа вақт чўзишгани кўпчиликнинг хотирасида кечагидек турган бўлса керак.
Ҳозирги олимпия терма жамоамиз футболчилари Саудия Арабистонига қарши қандай "настрой" қилишларини яхши биламан. Уларга қўшимча мотивация шарт эмас бу ўйинда. Рақиб Саудия эканлигининг ўзи асосий мотивация йигитларга.
Тимур Кападзе иккита деярли тенг таркиб йиға олди ва ҳар бир баҳсда ротацияга қўл уриб келмоқда. Бугун ҳам олдинги бирор баҳсда тушмаган 11талик тушса ажабланмайман. Менда олимпия терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқишига бу қадар катта ишонч олдин бўлмаган. Бу жамоа Париж йўлланмасини қўлга киритишига тўла ишоняпман.
Бу йигитлар майдонда оч бўри каби ҳаракатланишмоқда. Кувайтлик ҳамкасбим билан суҳбатлашганимда бизнинг жамоа ўйинчилари ҳақида қони қайноқ футболчилар экан деди. Айнан шундай.
Бугун шунингдек Ўзбекистон футзал терма жамоасини ҳам жуда катта тўқнашув кутиб турибди. Хосе Венансио Лопес шогирдлари Осиё гранди Эронга қарши ярим финал баҳсида паркетга чиқишади. Мураббийимиз биз Таиландга чемпион бўлиш учун келдик деганди. Форсларда ҳам биз каби авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Уларга қарши Жаҳон чемпионати доирасидаги охирги ўйинимиз ҳамма ёдида бўлса керак. Мундиаллар тарихидаги энг зўр ўйинлардан бири ўтказиб берилганди ўшанда ва Эрон 9:8 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Футзалчиларимиз доим курашувчанлиги билан ажралиб туришган ва бугун ҳам кучли рақибга қарши ғалаба учун курашиш йўлида уларга куч-қувват тилаймиз.
Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз ва Ўзбекистон футзал терма жамоасига омад ва зафар ёр бўлсин! Ўзим эса Доҳада олимпиячиларимиз ўйинида бўламан. Олға, Ўзбекистон!
04.05.2024 13:00 Ўқилди 2007 "Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... |
03.05.2024 20:50 Ўқилди 1785 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция) |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 1419 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 1266 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 1170 Месси МЛСда соврин ютди |
03.05.2024 19:50 Ўқилди 945 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция) |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 702 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
06.05.2024 10:00 Ўқилди 417 Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди |
06.05.2024 00:50 Ўқилди 408 2016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади |
01.05.2024 00:50 Ўқилди 402 «Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция) |