Ўйин бошланиш арафасида майдонни қор қоплаганди, шу боис, уни тозалаш талаб этиларди.
Бу вазифани эса чиройли футбол томоша қилишни истаган ишқибозлар қойилмақом тарзда уддалашди.
Бироқ учрашув мезбонлар учун қувонарли якунланмади, "Цюрих" 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.