ФИФА президенти сиёсатчиларни агентларга қилинадиган тўловларга қарши курашга қўшилишга чақирди.
"Ўтган ҳафтада Премьер-лига клублари 2023-йил 1-февралдан 2024-йил 1-февралгача воситачилар ва агентлар учун деярли 500 миллион евро сарфлагани маълум бўлди.
Бу пулнинг катта қисми футболга тегишли эмас. Худди шу даврда инглиз клублари ўйинчиларни тарбиялаган ва ривожлантирган хориж клубларига 30 миллион евродан кам пул тўлаган.
Компенсация ва бирдамлик тўловлари ФИФА қоидаларида кўзда тутилган. Улар етарлича пул топиш учун курашаётган минглаб бой бўлмаган клублар учун жуда муҳимдир.
Бу клублар бутун дунё бўйлаб ёш футболчиларнинг ривожланиши, тайёргарлиги ва имкониятлари учун жуда қаттиқ курашади.
ФИФАда биз барча даражадаги шаффофлик, ҳисобдорлик ва маблағларни яхшироқ қайта тақсимлаш мақсадида трансфер тизимига аниқ ва адолатли қоидаларни, жумладан агентлар учун қоидаларни жорий этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу сабабли баъзи агентлар бизни судга беришди, аммо ФИФА судда ўз позициясини ҳимоя қилишда давом этади.
Мен ҳукуматлар ва қонунчиларни бизга қўшилишга ва трансфер маблағлари футбол ичида қолиши ва бутун дунё бўйлаб клубларга тақсимланишини таъминлашда фаол рол ўйнашга чақираман, чунки улар ҳозирги ва келажак авлод футболчилари учун жуда муҳим", - деди Инфантино.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 4476 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 2160 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 1248 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
01.05.2024 17:00 Ўқилди 996 Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин |
03.05.2024 20:50 Ўқилди 897 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция) |
30.04.2024 16:00 Ўқилди 774 Месси МЛСда соврин ютди |
25.04.2024 10:50 Ўқилди 618 «Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди |
03.05.2024 19:50 Ўқилди 597 U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция) |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 531 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
25.04.2024 00:50 Ўқилди 513 Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди |