Мезбонлар таркибида Валентин Вада 21-дақиқада исмини таблога ёздириб қўйган бўлса, москваликлар бунга 43-дақиқадаги Дмитрий Бариновнинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.
Учрашувнинг 78-дақиқасида ҳакам ҳамюртимиз Рустамжон Ашурматовга қизил карточка кўрсатди.
Ушбу ўйиндан кейин "Рубин" 9-поғонада қолди, "Локомотив" эса 4-ўринга кўтарилиб олди.