"Арсенал" — "Бавария" 2:2 LIVE
Гол: 12 - Букайо Сака (Бен Уайт) , 18 - Серж Гнабри (Леон Горецка), 32 - Ҳарри Кейн, 76 - Леандро Троссард (Габриэль Жезус)
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер (Александр Зинченко, 46), Жоржиньо (Габриэль Жезус, 67), Эдегор, Райс, Хавертц (Томас Партей, 85 ), Мартинелли (Леандро Троссард ,67), Сака.
Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Дэвис, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Кингсли Коман ,66), Мусиала, Кейн, Гнабри (Рафаэл Геррейру,70).
Огоҳлантириш: 9 - Алфонсо Дэвис, 55 - Ҳарри Кейн, 89 - Томас Партей
ЯНГИЛАШ
90. Меҳмонлар учрашувда ғалабани илиб кетишлари мумкин эди, Бироқ Команнинг зарбаси устунга тегмоқда
89. Огоҳлантириш: Томас Партей тактик фол қилди ва огоҳлантирилди
85. Ўзгариш: Хавертцнинг ўрнига Партей майдонга тушди
85. Сакадан қанотда ажойиб ҳаракатлар, бироқ унинг узатмасига мезбонлардан ҳеч ким бормади
81. Команнинг зарбасини Райя қийинчиликсиз ушлаб олди.
76. ГОООООООЛ. Захирадан майдонга тушган футболчилар «Арсенал»га гол уриб бермоқда. Жесусдан ажойиб ассист ва Троссарддан ажойиб гол.
75. Немис жамоаси иккинчи бўлимда ажойиб ҳимояланмоқда. «Бавария» «Арсенал»га иккинчи бўлимда ҳозирча ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти
70. Ўзгариш амалга оширилди
Гнабри жароҳат олди, унинг ўрнига Рафаэл Геррейру тушишга тайёрланмоқда
67. Ўзгаришлар: Мезбонлар тўлиқ ҳужумкор таркибни ташлашга қарор қилди. Жоржиньо ва Мартинеллини майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Троссард ва Жезус майдонга тушди
66. Ўзгариш: Коман Санени алиштирмоқда.
64. Хавертц жарима майдончасининг ичида йиқилди. Ҳакам бу ерда пенальти йўқ деб ҳисоблади. Бугунги учрашувни швециялик ҳакам ажойиб бошқариб бормоқда
62. Конрад Лаймернинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда.
57. Леон Горецканинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Ҳозирча иккинчи бўлим анча сокин ўтмоқда
55. Ҳарри Кейн Салибага қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди
51. Райснинг жаримадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади
48. Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар ҳужумлар билан бошлади. Хавертцнинг узатмасидан сўнг Мартинелли боши билан зарба йўллашда қийинчиликка учради
46. Артета биринчи бўлимда жуда кўп хато қилган Киверни алиштирди. Унинг ўрнига Зинченко майдонга тушди
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча «Бавария» ҳисобда олдинда бормоқда
Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди
42. Саканинг узатмасидан сўнг Салиба боши билан гол уриши мумкин эди, бироқ бош ҳакам дарвозабонга нисбатан қўполлик бор деб ҳисоблади
40. «Арсенал» тўлиқ таркиб билан рақиб ярим майдонида ҳаракат қилмоқда.
37. Райснинг узатмасидан сўнг Габриэл боши билан зарба йўллади, ноаниқ
Лондон «ёнмоқда»
36. Бен Уайт мезбонларни қутқармоқда. Сане ҳисобни яна ошириши мумкин эди
Устунлик тўлиқ мезбонларда эди, бироқ ҳимоядаги аҳмоқона хатолар меҳмонларнинг голларига сабаб бўлмоқда. «Тўпчилар»нинг бугунги ҳимоясига ҳозирча 0 баҳо қўйса бўлади
32. ГОООООЛ. Ҳарри Кейн ҳисобни меҳмонлар фойдасига ўзгартирмоқда.
30. Пенальти. Кивер қанотда яна Санега мағлуб бўлди. Немис футболчиси жарима майдончасига кириб борди ва Салибанинг оёқлари Леройга тегиб кетди. Бу эса пенальтига етарли бўлди
27. Саканинг бурчакдан узатган тўпни анча хавфли бўлди. Мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, бироқ рақиб ҳимояси ва дарвозаси ажойиб ҳаракат қилди
26. Райсдан ажойиб узатма ва тўп Сакага келаётганида Гнабри тўпни бурчакка чиқариб юборди. Мезбонларда стандарт вазият
22. Қанотдан узатилган тўпни Кивер боши билан зарба йўллади, тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига борди
20. Мезбонлардан навбатдаги ҳужум. Бу сафар Эдегорнинг зарбасини ҳимоячи қайтармоқда
18. ГОООООЛ. Гнабри ҳисобни тенглаштирмоқда. Собиқ «тўпчи» Лондон жамоасининг дарвозасини аниқ нишонга олди. Бу голни мезбонларнинг ўзи совға қилишмоқда
16. Нойердан супер сейв. «Арсенал»нинг қанот ҳимоячиси Уайт дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади, бироқ немис дарвозабонидан ажойиб ҳаракатлар гувоҳига айландик
12. ГОООООООЛ. Сака ажойиб гол урмоқда. Ингилизлар ҳисобни очишмоқда. Лондонда ҳам Мадрид каби ёнмоқда
9. Огоҳлантириш: Алфонсо Дэвис Сакага қарши жуда қўпол ўйнади ва ҳакам сариқ кўрсатди. Канадалик футболчи Германияда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида «Бавария»га ёрдам бера олмайдиган бўлди
7. Учрашувдаги илк хавфли вазият мезбонлар томонидан ташкил этилди. Мартинеллининг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Ингилизлар ҳам ҳужум қилишни бошлаб юборишди.
6. Ҳозирча тўп асосан «Бавария»да, немис жамоаси тактик ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.
2. Сане қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ мезбонлар ҳимояси ҳам ўз ўрнида.
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ
26.04.2024 07:25 Ўқилди 2895 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1626 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1473 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 954 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 861 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
29.04.2024 07:50 Ўқилди 564 Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда майдонга тушади |
25.04.2024 10:50 Ўқилди 495 «Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди |
25.04.2024 00:50 Ўқилди 417 Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 417 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
20.04.2024 23:25 Ўқилди 414 Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Унион"ни тор-мор келтирди, Мюллердан дубль |