Меҳмонлар сафидаги голларнинг бирига Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Шу тариқа, Салоҳ «Олд Траффорд»да қаторасига тўртинчи учрашувда гол урган АПЛ тарихидаги илк футболчига айланди.
Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум АПЛ баҳсларида 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 9 та голли узатма бор.