Март ойида Transfermarkt статистик портали Европанинг кучли бешлик чемпионатлари футболчиларининг бозор қиймати бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Дунёнинг энг қиммат футболчилари ҳам ўзгарди.
Рейтингда биринчи ўринни ҳамон Жуд Беллингем, Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе бўлишиб турибди - уларнинг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда. Кейинги ўринда Мадриднинг яна бир вакили Винисиус, унинг учун потенциал харидор 150 миллион евро тўлаши керак.
Сайёрамизнинг энг қиммат 10 нафар футболчиси қуйидагича:
Баҳоси ошган футболчилар орасила Фил Фоден етакчи бўлди, энди у бозор баҳосида Букайо Сакага тенглашди. "Байер"дан Флориан Виртц ҳам нархини кўтариб олди. У ҳам худди Жамол Мусиала каби 110 миллион еврога тенг. Шунингдек, немис футболчиларидан ташқари Деклан Райс ва Виктор Осимхен ҳам 110 миллионга баҳоланмоқда.
Премьер-лига бу борада энг кўп вакилга эга эканлиги - 4 нафар футболчи ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Рейтингда Бундеслигадан Виртц ва Мусиала бор, Ла Лигадан эса фақат "Реал" футболчилари киритилган. Рейтингда А Серия ва Лига 1да биттадан футболчи бор.
Топ-10 га трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланган бошқа футболчилар ҳам кириши мумкин: Лаутаро Мартинес, Родри ва Кейн. Энг қиммат 20 нафар футболчи билан танишинг:
20 нафар ўйинчидан иборат рейтингда мадридликларда бошқалардан кўра кўпроқ вакиллар бор - 6 та футболчи. Бундан ташқари, "Барса"дан фақатгина биргина вакил Гави бу рўйхатдан ўрин олгани ҳам қизиқарли.
Бу футболчилар сизнингча шундай катта трансфер суммасига лойиқми?
26.04.2024 07:25 Ўқилди 2649 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1611 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1413 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 897 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 855 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
25.04.2024 10:50 Ўқилди 474 «Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди |
20.04.2024 23:25 Ўқилди 408 Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Унион"ни тор-мор келтирди, Мюллердан дубль |
25.04.2024 00:50 Ўқилди 405 Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди |
29.04.2024 00:25 Ўқилди 405 ПСЖ мавсум тугашига 3 тур қолганда Франция чемпиони бўлди! |
22.04.2024 00:50 Ўқилди 396 Англия кубоги. "Ковентри Сити" - "Манчестер Юнайтед" 3:3 (пенальтилар 2:4) |