«Рома» марказий ҳимоячиси Роджер Ибаньес фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ибаньес трансфери ушбу ёзда амалга ошиши мумкин. «Рома» ва «Реал» раҳбарлари ўртасидаги илиқ муносабатлар воқеаларнинг ривожланишига ёрдам бериши мумкин.
Роджернинг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2025 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.