ПСЖ жамоси ёзги трансферлар ойнасида "Арсенал"нинг қанот ҳимоячиси Эктор Бельеринни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради, дея хабар бермоқда, Daily Star нашри.
Испаниялик футболчи учун "Барселона" ҳам даъвоганлик қилаётган эди, аммо "кўк-анорранглилар" Дестни сотиб олганидан сўнг, Беллеринга қизиқиши сўнди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи ушбу мавсум АПЛнинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.