Лондоннинг«Вест Хэм» клуби нигериялик ҳужумчи Аҳмад Мусага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар тарқатмоқда.
Айни пайтда Муса эркин агент саналади. Унинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси бўлди ва у саудияни ўтган йилнинг октябрь ойида тарк этганди. «Вест Хэм» Муса билан мавсум охиригача шартнома имзоламоқчи.