«Барселона» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо фаолиятини Римнинг «Лацио» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатмоқда. Айни пайтда франциялик футболчи «Бенфика» сафида ижара асосида ўйнамоқда.
Тодибо ва «Бенфика» жамоалари ўртасидаги ижара шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бироқ, «Лацио» футболчини Португалиядан қайтариб олиш учун «Барселона»га катта миқдорди маблағ таклиф қилиши мумкин.