Англияликлар аввалроқ ҳам Искога қизиқиш билдиришган эди. Аммо иш трансфергача етиб бормаган эди. Клублар ўртасидаги музокаралар январь ойида бошланиши мумкин.
«Реал» эса Искони сотишга қарши эмас. Чунки футболчи "Қироллик клуби" сафида кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Бунинг учун испаниялик ўйинчи мураббийни танқид қилган эди. «Қаймоқранглилар» уни 40 млн еврога сотишга тайёр.