"Барселона"нинг яна бир футболчиси "ПСЖ"га ўтиши мумкин
25.10.2020 11:00 Ўқилди: 396
Франциянинг "ПСЖ" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Рикардо Пучага қизиқиш билдирмоқда, дея хабар тарқатди Mundo Deportivo.
21 ёшли "Барселона" тарбияланувчиси катта эҳтимол билан парижликлар таркибига қўшилиши мумкин. Чунки, у "Барса" таркибида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. У мавсум бошидан бери "Барселона" таркибида "Хетафе" (0:1) клубига қарши ўйиннинг 87-дақиқасида майдонга туширилди.
Бундан ташқари, футболчининг испанияликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз якунига етади. Томонлар ҳозирча шартномани узайтириш борасида ўйлашмаяпти.
Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда "ПСЖ" "Барселона" футболчиларини ўз сафига қўшиб олиш бўйича устаси фаранг бўлиб кетди. Неймар, Тьяго Алькантара ва Хави Симонслар шулар жумласидандир.