23 ёшли футболчи жамоадаги ҳозирги ҳолатидан мамнун эмас - у жорий мавсум бошидан буён фақат бир марта майдонга тушди. 90min хабарига кўра, Смит-Роу "Арсенал"ни тарк этиш ҳақида жиддий ўйламоқда: ярим ҳимоячи Евро-2024 учун Англия терма жамоасига кирмоқчи, шунинг учун у январдаги трансфер ойнасида бошқа клубга ўтишга тайёр бўлади. "Канонирлар" футболчини ижарага беришга тайёр.
Transfer портали Эмиль Смит-Роунинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.