20 ёшли футболчи 36 та ўйинда 17 та гол ва 4 та голли узатма билан ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг сўзларига кўра, "Арсенал" ҳужум позицияларида мустаҳкамловчиларни қидирмоқда ва ёш бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, ҳужумчининг қобилиятлари “канонирлар” бошқарувчиси Микель Артета томонидан юқори баҳоланади.
Маркос Леонардонинг трансфер қиймати Transfermarkt экспертларининг фикрича, 17 миллион евро. Футболчи “Сантос” сафида жами 155та ўйин ўтказиб, 50та гол ва 11та голга ассистентлик қилган.