Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 35 ёшли футболчи билан шартнома 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Гомеснинг сўнгги жамоаси "Севилья" бўлиб, у 2023 йилнинг ёзида жамоани тарк этган. Гомес клуб сафида барча мусобақаларда 90та ўйин ўтказиб, 10та гол ва 6та голли узатмани амалга оширган. Испания жамоаси таркибида футболчи Европа лигасида ғолиб чиқди.
Гомес аввалроқ А Серияда "Катания" (2010-2013) ва "Аталанта" (2014-2021) клубларида ўйнаган. У чемпионатда 315 та ўйин ўтказиб, 66 та гол ва 80 та голли узатмани амалга оширган.