"Ливерпуль" "Бавария" футболчисига бўлган умидни йўқотмаган
28.03.2023 17:39 Ўқилди: 432
Мюнхеннинг спорт директори Хасан Салихамиджич яқинда нидерландиялик футболчини дахлсиз деб эълон қилганига қарамай, "Ливерпуль" ҳали ҳам "Бавария" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберхни сотиб олишни кўриб чиқмоқда.
Журналист Кэрри Хау ижтимоий тармоқларда "Ливерпуль" ёзда ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи бўлиши мумкинлиги ҳақида пост қолдирди. Тўғри, "Бавария"да мураббийнинг ўзгариши бу трансферга тўсқинлик қилиши мумкин. Собиқ устози Юлиан Нагельсманн билан Гравенберхнинг муносабатлари кескинлашган, бунинг натижасида футболчи Германия Бундеслигасида фақат бир марта майдонга тушган. Янги мураббий Томас Тухель Райанга кўпроқ ишонч бағишлаши мумкин.