Каталониянинг "Барселона" жамоасида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Todofichajes журналистларининг хабар беришича, 25 ёшли вингерга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.
Дембеленинг трансфери ташаббускори "Бавария"нинг янги бош мураббийи Томас Тухелдир. Мутахассиснинг фикрича, Усмон жамоанинг ҳужум чизиғига яхши мустаҳкамловчи бўлади.
Франциялик футболчининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси келаси ёзгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Усмон жорий мавсумда Ла Лиганинг 18 ўйинида 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.