"Манчестер Сити" ҳали Ковачич билан музокараларга киришмаган
28.03.2023 16:39 Ўқилди: 189
"Манчестер Сити" Лондон клуби билан шартномаси тугашига 16 ой қолган "Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачичга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, журналист Низар Кинселланинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” ҳали “Челси” ва футболчининг ўзи билан боғланиб, эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилишмаган.
Аввалроқ, "Челси" Ковачични кейинги ёздаёқ қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ярим ҳимоячини "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола яхши кўради ва бу потенциал шартномани реал имкониятга айлантиради.
Ковачич бу мавсум АПЛда битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.